date
views 2 051

Самарқандда «Жиҳодчилар» ва «Ҳизб ут-Таҳрир» тарғибчилари қўлга олинди

Самарқандда «Жиҳодчилар» ва «Ҳизб ут-Таҳрир» тарғибчилари қўлга олинди
Самарқанд вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» ва «Жиҳодчилар» экстремистик оқимларининг ғояларини тарғиб қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА
Маълум бўлишича, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилган. Аниқланишича, иштихонлик 34 ёшли Р.М. «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик оқимнинг Қирғизистондаги раҳнамоси билан алоқада бўлган.

Қайд этилишича, Р.М. унинг кўрсатмаси билан ташкилот ғояларини интернет орқали тарғиб қилган ва ишга алоқадор ашёвий далиллар холислар иштирокида олиб қўйилган.

Шу билан бирга, Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшовчи 32 ёшли Б.Ж. ҳамда ургутлик 36 ёшли Х.С. «Жиҳодчилар» оқими раҳнамоларининг экстремистик мазмундаги материалларини ижтимоий тармоқда виртуал дўстларига тарқатиб келгани аниқланиб, қўлга олинди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда «Жиҳодчилар» ва «Ҳизб ут-Таҳрир» тарғибчилари қўлга олинди