Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган мажлисида 2017 йил мамлакат мудофаа вазири Қобул Бердиевни нега ишдан олгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида намойиш этилган «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.
Мажлисда Қўшинларнинг дала тайёргарлиги ягона марказлари ҳамда махсус бўлинмалар мутахассисларини тайёрлаш бўйича мавжуд база ва полигонлардан барча куч тузилмалари тўлиқ ва самарали фойдаланилмаётгани таъкидланди. Шавкат Мирзиёев бу масалага маъмурий сектор раҳбарлари — ҳокимлар жиддий ёндашмаётганини танқид қилди.
Қуролли кучлар олий бош қўмондони бу масалага тўхталар экан, 2017 йили Каттақўрғон полигонидаги вазият қандай бўлганини ёдга олди.
«2017 йил мудофаа вазирини Каттақўрғонда ишдан олган эдим. Ўшанда Каттақўрғондаги полигонга бориб, ҳайратдан лол қолгандим. Мудофаа вазирлиги шунақа эканини мен ўзим ҳам билмасдим. Аскарларнинг шароитини кўриб, у ердаги вазиятни кўриб. Шу сабаб вазирни ишдан олгандим. Ҳозир боринглар, қандай ўзгариш бўлганини кўрасиз.
Сизлар сектор раҳбари сифатида мудофаага бўлган муносабатингизни ўзгартиришингиз керак. Номига иш қилманглар», – деди президент ҳокимларга қарата.
Маълумот учун, Қобул Бердиев 2008 йилдан 2017 йилгача Мудофаа вазири бўлиб ишлаган. Шавкат Мирзиёев Қобул Бердиевни 2018 йилда бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг мажлисида ҳам танқид қилган эди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар