
Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувида Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасга асосан қарздор корхонадан ундирувчи “Tezkor matbaa” МЧЖ фойдасига 758.257.111 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро мавжуд бўлган.
Мазкур ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Қарздор томонидан ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамлари аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан инкассо топшириқномаси қўйилиб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ижро варақада кўрсатилган қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг банк ҳисоб рақамига йўналтирилиши таъминланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар