14:42 / 19.01.2022
1 142

Безори аёл жабрланувчининг қулоғини тишлаб олди

Безори аёл жабрланувчининг қулоғини тишлаб олди
2022 йил 15 январь куни соат 20:00 ларда, муқаддам бир неча маротаба судланган 31 ёшли Д.Ф. Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани Эйвалек МФЙ 6-уй олдида жанжал кўтаради.

У жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан шу уйда яшовчи ўзига нотаниш 34 ёшли Н.И. билан жанжаллашиб, унинг сочидан тортган вақтда, аёлнинг безорилик ҳаракатларини кўриб, унга чек қўймоқчи бўлган яна 3 нафар қўшниларига ҳам фаол қаршилик кўрсатиб, Н.И.нинг чап қулоғини тишлаб, унга тан жароҳати етказади.

Судга оид тиббий экспертиза хулосасида Н.И.да енгил турдаги тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексида 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Безори аёл жабрланувчининг қулоғини тишлаб олди