17:11 / 19.01.2022
1 316

Фарғона шаҳрида 6 килолик чақалоқ туғилди

Фарғона шаҳрида 6 килолик чақалоқ туғилди
Фото: «Дарё»
Фарғона шаҳрида 6 килограмм 90 граммли чақалоқ туғилди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Иқболжон Абдужабборов маълум қилди.

Қайд этилишича, 18 январь куни фарғоналик Мавлудахон Хўжаева Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида вазни 6 килограмм 90 грамм, бўйи 60 сантиметр бўлган ўғил чақалоқни дунёга келтирган.

Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими бош шифокори Шоира Исмоилованинг маълум қилишича, чақалоқ 39-ҳафтада жарроҳлик амалиёти ёрдамида туғилган. Ҳозирда она ва боланинг аҳволи яхши, улар шифокорларнинг доимий назоратида.

Таъкидланишича, ушбу чақалоқ мазкур туғуруқ бўлимида шу вақтга қадар туғилган энг вазни оғир бола ҳисобланади. Бу ерда йирик вазнли чақалоқлар туғилиши ҳолати илгари ҳам кузатилган. Шифокорларнинг қайд этишича, бу ерда 5 килограмм вазнли чақалоқ ҳам дунёга келган.

Маълумот учун, 33 ёшли Мавлуда Хўжаеванинг 3 нафар қизи бор, янги чақалоқ эса унинг тўртинчи фарзанди ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғона шаҳрида 6 килолик чақалоқ туғилди