
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Н.дан ундирувчи Ш.С. нинг фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бироқ қарздорни яшаш манзилидан топиш имкони бўлмаганлиги сабабли қидирув эълон қилинган. Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор топилди. Унинг алиментдан қарзи 2021 йил 1 декабрь ҳолатига 6 млн сўмдан зиёд эканлиги аниқланди.
Қарздорга алимент тўловларига бефарқлик билан қараш, вояга етмаган фарзандни таъминотсиз қолдириш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида тушунтирилганда, қарздор алимент пуллари тўлаб берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг