Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Учрашув аввалида Дмитрий Козак Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Яқинда ўтган олий даражадаги учрашув ва мулоқотларда эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга кучли суръат бағишлагани алоҳида таъкидланди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат кооперацияси бўйича йирик лойиҳалар ва устувор гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳим эканини қайд этди.
Марказий Осиёда рўй берган воқелардан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда