Фарғона шаҳрида мактаб ўқитувчиси 1-синфга ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора олаётган вақтда ушланган. Бу ҳақда Фарғона вилоят судларининг Telegram-каналида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Фарғона шаҳар 21-сонли мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ж. А. 2021 йил 9 август куни Д.Д.нинг ишончига кириб, унинг набираси Х.Н. ҳамда тарбияланувчиси М.С. ва бошқаларни ўзи ишлаб келаётган мактабнинг 1-синфига директор ўринбосари орқали ўқишга киритиб қўйишга ваъда беради.
Бунинг эвазига 800 АҚШ доллари сўрайди.Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда Ж.А. 800 АҚШ долларини Қиргули мавзесидаги “Илтифот” ресторани биноси олдида олган вақтида ушланган.
Мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, Ж.А. Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида айбли деб топилиб, 2 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Унга нисбатан қўлланган муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залидан қамоққа олинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда