1 055
Шавкат Мирзиёев: «Тошкент вилоятида 14 гектар ер участкаси 3,5 млн долларга ноқонуний йўллар билан сотилган»
Шавкат Мирзиёев 20 январь куни давлат активларини хусусийлаштириш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказди. Унда давлат раҳбари ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатларни танқид қилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, жойларда ерларни аукционга чиқариш орқали 2022 йилда 400 миллиард сўм тушумни таъминлаш режаси мутлақо қониқарсиз.
Президентнинг таъкидлашича, Тошкент вилоятида 14 гектар ер участкаси 3,5 миллион долларга ноқонуний йўллар билан сотилган.
«Бу ҳамма раҳбарларни ўйлантириши керак. Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда? Тасаввур қилинг, давлат қанчадан қанча пулларни йўқотмоқда! Бу пулга қанча мактаб, қанча боғча ва йўл қуриш мумкин эди. Нега шуни ҳокимлар ўйламайди?
Ваҳоланки, ушбу вилоятда ўтган йил давомида ер участкаларини сотишдан атиги 18 миллиард сўм маблағ тушган. Бу бозор нархида нари борса 5-10 гектар ернинг нархи», — дея қайд этган Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда