Қашқадарёдаги ЙПХ масканидан ўтаётган Cobalt’дан 1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси топилди

Қашқадарёдаги ЙПХ масканидан ўтаётган Cobalt’дан  1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси топилди
Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган "Умакай" ЙПХ масканидан ўтаётган “Cobalt” машинасидан 1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси топилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 19 январь куни соат 01:20 ларда, соҳавий хизматлар ходимлари ҳамкорлигидаги рейд давомида ЙПХ ходими томонидан Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган "Умакай" ЙПХ масканидан ўтаётган “Cobalt” машинаси тўхтатилиб текширилган.

Текширув жараёнида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган К.Т. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис гувоҳлар иштирокидаги текширувлар мобайнида машинанинг капоти остидан 3 дона целлофанга солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, умумий вазни 1 килограммдан ортиқ бўлган гиёҳвандлик моддалари топилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилда бўлган фуқаролар ва аниқланган моддалар Қашқадарё вилояти ИИБга топширилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар