Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида ўзганинг уйига ўғирликка тушиб, хонадон эгасининг пулларини ўмарган шахслар ушланди, деб хабар беради Тергов департаменти.
Маълум қилинишича,16 январь куни соат 11:00 ларда вояга етмаганлар — 16 ёшли Ю.Х. ва 15 ёшли Н.А. туманнинг Ифтихор кўчасида яшовчи 25 ёшли М.Ф.нинг яшаш хонадонига дарвозаси очиқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кирган.
Улар хонадон ётоқхонасидаги шкаф ичида бўлган 2,5 минг доллар ва 8,57 миллион сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида ушбу манзилда хизмат олиб бораётган Қўрғонтепа тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан ушланган. Йигитлардан ашёвий далил тариқасида пуллар расмийлаштириб олинган.
Фото: Тергов департаменти
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан вояга етмаганлар Ю.Х. ва Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,в,г» бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда