14:37 / 22.01.2022
1 124

«Йил танлови» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

«Йил танлови» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Куни кеча, 21 январ куни «Рост24» сайти ташаббуси билан мамлакатимизнинг фаол журналистлари ва блогерлари эътирофи асосида таъсис этилган «Йил танлови» анъанавий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлашда ОАВ вакиллари, блогерлар, ташкилотлар матбуот котиблари, депутатлар, жамоат арбоблари иштирок этишди.

«Телеграмда ўтказилган сўровномани 1 миллионга яқин интернет фойдаланувчилари кузатишди. Шундан 500 мингга яқини овоз беришда иштирок этди. Танлов фақат телеграмдаги сўровнома билан чекланилгани йўқ. Ижтимоий тармоқларда энг кўп овоз олган иштирокчилар кейинги босқичда журналист ва блогерлар томонидан баҳоланди. 200 нафар фаол журналист ва блогерларга сўровнома жўнатилган. Шундан 156 нафари жўнатилган сўровномага овоз берди», – дейди сайт мухбири Сардорбек Поёнов.

Қуйида ғолиблар номини кўришингиз мумкин:

«Республикада энг яхши туман» номинацияси бўйича:
3-ўрин: Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани
2-ўрин: Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани
1-ўрин: Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани

«Энг намунали жамоат ташкилоти» номинацияси бўйича:
3-ўрин: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси
2-ўрин: Ўзбекистон Нотариал палатаси энг намунали жамоат ташкилоти
1-ўрин: Ўзбекистон журналистлар уюшмаси

«Йилнинг энг намунали вазирлиги» номинацияси бўйича:
2-ўрин: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги
1-ўрин: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

«Йилнинг энг намунали вилоят ҳокимлиги» номинацияси бўйича:
2-ўрин: Фарғона вилояти ҳокимлиги
1-ўрин: Самарқанд вилоят ҳокимлиги

«Йилнинг энг фаол сиёсий партия етакчиси» − Алишер Қодиров, «Миллий тикланиш демократик партияси» раиси

«Йилнинг энг фаол туман кенгаши депутати» − Жаҳонгир Зияев

«Йилнинг энг фаол парламент депутати» − Расул Кушербаев

«Халқ дардини кун тартибига қўя олган депутат» − Дониёр Ғаниев

«Йилнинг энг фаол ва ишбилармон бош муҳаррири» − «Ишонч» газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов

«2021 йилнинг медиа лидери» − Шерзод Қудратхўжа

«Йил одами» − Элдор Шомуродов

«Йилнинг энг яхши ташаббуси» − Маданият вазири томонидан старт берилган дўппи кийиш акцияси

«Йил янгилиги» − 235 нафар миллатпарвар аждодларимизнинг оқланиши

«Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари билан энг яқин муносабатларни ўрнатган элчихона» − Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

«Йил Аёли» − Лобар Марқаева (Самарқанднинг Накурт қишлоғидан)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Йил танлови» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди