
«Менимча» телелойиҳасининг навбатдаги сонида Тошкентда трамвайлар фаолиятини тиклаш таклиф қилинди.
«Транспорт фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Тошкентга трамвайларни қайтариш керак, менимча. Катта ва гавжум шаҳарга трамвай жуда асқатади. Ҳаммамизнинг эсимизда-ку ўша қулай, бежирим, бир текис юрадиган, энг муҳими экологияга умуман зарар етказмайдиган қадрдон трамвайлар. Бу менинг фикрим, албатта. Агар Тошкент мутасаддиларининг ўрнида бўлганимда, ана шу ташаббус билан чиқардим», — муаллиф дейди Хайрулла Нуриддинов.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар