1 069
ССВ Зангиота ковид-марказларидаги электр энергияси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасидаги электр энергияси билан боғлиқ ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳозирда мамлакатдаги барча тиббиёт муассасалари, хусусан, улардаги реанимация бўлимлари, туғруқ комплекслари ва коронавирусга ихтисослашган шифохоналарда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда электр таъминотида узилишларнинг олдини олишга қаратилган зарур чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида ҳам электр узлуксизлигини таъминлаш мақсадида дизель генераторлари ишлаб турибди. Бунда шифохонада даволанаётган оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморларга уланган тиббий жиҳозларнинг фаолияти давомийлигини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.
Таъкидланишича, айни пайтда соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги масъуллар ушбу муассасаларда бўлиб, вазиятни назоратга олган.
Электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси саъй-ҳаракати билан Зангиота юқумли касалликлар шифохоналари босқичма-босқич электр энергияси билан тўлиқ таъминланмоқда.
Маълум қилинишича, республикадаги қолган барча тиббиёт муассасаларида ҳам дизель электр манбаи ўрнатилган бўлиб, ҳар бир шифохонада электр таъминоти учун 24 соат навбатчилик ташкил этилган. Улардаги вазият вазирлик марказий штаби томонидан туну кун мувофиқлаштириб турилибди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда