Энергетика вазирлиги 25 январь, соат 19:30 ҳолатига кўра, республика ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қорақалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
Андижон вилояти — Андижон шаҳар 35 фоиз, Хонабод 100 фоиз, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;
Бухоро вилояти — Олот, Қоракўл, Қоровулбозор ва Пешку туманларида тўлиқ, Вобкент туманида 20 фоиз, Ромитан туманида эса 40 фоиз электр таъминоти тикланди;
Жиззах вилояти — ҳозирча вилоятнинг 10–15 фоизи электр таъминоти билан таъминланди;
Қашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;
Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 60 фоиз, Кармана туманида 55 фоиз, Навбаҳор туманида 40 фоиз, Конимех туманида 35 фоиз ва Нурота туманида 70 фоиз истеъмолчиларда электр таъминоти тикланди;
Наманган вилояти — ҳозирча қисман тиббиёт муассасалари ҳамда сув таъминоти корхоналари электр таъминотига уланган;
Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 45 фоиз, Самарқанд тумани 15 фоиз, Пахтачи туманида 100 фоиз, Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳри 8 фоиз, Нарпай ва Паст Дарғом тумани 30 фоиз электр таъминоти мавжуд;
Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 фоиз электр таъминоти мавжуд. Олтинсойда 70 фоиз истеъмолчилар тармоққа уланди;
Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60 фоиз, Янгиер 60 фоиз, Ширин шаҳри 100 фоиз, Боёвут 30 фоиз, Сайхунобод тумани 20 фоиз, Гулистон тумани 20 фоиз, Мирзаобод тумани 10 фоиз, Ховос тумани 50 фоиз электр тармоғига уланди;
Тошкент вилояти — Олмалиқ шаҳар 70 фоиз, Ангрен шаҳар 50 фоиз, Чирчиқ 70 фоиз, Оҳангарон шаҳар 100 фоиз, Бўка тумани 40 фоиз, Бўстонлик 90 фоиз, Қибрай 70 фоиз, Оҳангарон тумани 80 фоиз, Паркент 100 фоиз, Тошкент тумани 60 фоиз, Юқори Чирчиқ тумани 60 фоиз истеъмолчилар тармоққа уланди;
Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри 50 фоиз, Қўқон шаҳри 5 фоиз, Учкўприк тумани 40 фоиз, Ўзбекистон тумани 20 фоиз, Фарғона тумани 10 фоиз, Данғара тумани 40 фоиз, Сўҳ тумани 100 фоиз, қолган ҳудудларда асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;
Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100 фоиз, Юнусобод 50 фоиз, Шайхонтоҳур 10 фоиз, Олмазор 20 фоиз, Яккасарой 10 фоиз, Яшнобод 50 фоиз, Миробод 40 фоиз ва Сирғали туманида 10 фоиз истеъмолчилар тармоққа уланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда