11:00 / 26.01.2022
1 162

Энергетика вазирлиги хонадонлардаги ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўради

Энергетика вазирлиги хонадонлардаги ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўради
Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатиш бошланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, юзага келган носозликлар сабабли мамлакатдаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда. Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатяпти.

Ҳозирги вақтда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб республиканинг айрим ҳудудларида навбатма-навбат электр энергияси етказиб берилмоқда. Энерготизимда кузатилган носозликлар сабабли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун барча чоралар кўриляпти.

«Ҳурматли ватандошлар! Энергетиклар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, сиздан энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни ва хонадонингизда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз. Бу саъй-ҳаракатлар кўпроқ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради. Вазиятни тўғри баҳолаб бизни қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат», — дейилади вазирлик мурожаатида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энергетика вазирлиги хонадонлардаги ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўради