08:00 / 28.01.2022
1 473

Ўзбекистондаги уйларнинг ўртача нархлари қандай ва уларнинг қийматига нима таъсир кўрсатади?

Ўзбекистондаги уйларнинг ўртача нархлари қандай ва уларнинг қийматига нима таъсир кўрсатади?
2021 йилда Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозори сезиларли даражада фаоллашди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида қайд этилди.

Олди-сотди бойича битимлар сони 14,5 фоизга ўсган. Энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятида – 42 фоиз, энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида (1 фоиз) ҳисобланади.

Марказий банк, шунингдек, Тошкентдаги уй-жойларга бўлган талабнинг ошганини ва яқин ҳудудлардаги талаб эса аста-секин барқарорлашаётганини таъкидлади.

Бошқа вилоятлардаги инфратузилманинг ривожланиши, эҳтимол, минтақавий бозорларда кўчмас мулк харид қилинишининг асосий сабаби бўлиши мумкин, — дейилади ҳисоботда.

Нархлар қандай қилиб ва нима учун пасайди?
2021 йилнинг охирида иккиламчи бозордаги нархлар сезиларли равишда кўтарилди. Тошкентда 1,5-2 фоиз, Самарқанд, Андижон, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида эса 10 фоиздан зиёдроқ ўсиш даражаси қайд этилди.

2021 йили иккиламчи бозорда 1 квадрат метр учун ўртача нархлар:

Марказий банкнинг хабар беришича, инфляция даражаси, пул ўтказмаларининг ҳажми ва валюта айирбошлаш курси кўчмас мулк нархларининг ўсишига сабаб бўлган асосий омиллардан ҳисобланади.

Инфляциянинг таъсири
Аҳоли ўз жамғармаларининг харид қобилияти, уларни эскиришидан сақлаш учун уй-жой сотиб олишни афзал кўрмоқда. Бу эса кўчмас мулк нархининг ошишига олиб келади. Мамлакатда умумий нархлар даражасининг 1 фоизга ошиши натижасида кўчмас мулк нархлари ўртача 0,66 фоизга ўсиб бормоқда.

Пул ўтказмаларининг таъсири
2021 йил мобайнида мамлакатда трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 34 фоизга етди.

Аҳоли умумий даромадларининг ошиши уй олди-сотдиси бўйича шартномалар сонининг ошишига, шу жумладан, нархларнинг кўтарилишига ўз таъсирини кўрсатади. Изланишлар натижасига кўра, эластиклик коэффициенти 0,6-0,7 фоиз қийматни ташкил қилган.

Кўчмас-мулк нархларига нисбатан муносабат шу заҳоти эмас, балки келиб тушаётган пул ўтказмаларидан керакли суммани тўплаб олиши учун аҳолига бироз вақт керак эканлиги билан изоҳланадиган озроқ кечикишдан сўнг юзага келади.

Доллар курсининг таъсири
Аҳоли валюта курсининг барқарорлашуви борасида энг мақбул йўл сифатида пулларни кўчмас мулк кўринишида сақлашни бошлайди.
Валюта курсининг ўзгариши, айниқса, унинг қадрсизланиши, уй-жойлар нархи ва уларга бўлган талабнинг ошишига олиб келади.

Қарор қабул қилиш жараёнида бўлган аҳолининг бир қисми уй-жой харид қилишни тезлаштиради, бунинг натижасида эса талабнинг вақтинчалик ошишига ва нархларнинг кўтарилишига олиб келади.

Шундай қилиб, сўм курсининг 1 фоиз қадрсизланиши уй-жой нархининг ўртача 0,58 фоизга қимматлашишига сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги уйларнинг ўртача нархлари қандай ва уларнинг қийматига нима таъсир кўрсатади?