14:43 / 28.01.2022
2 542

Сурхондарёда содир бўлган оммавий муштлашув тўғрисида маълумот берилди

Сурхондарёда содир бўлган оммавий муштлашув тўғрисида маълумот берилди
Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида оммавий муштлашув содир бўлгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур ҳолат юзасидан маълумот бериб, жанжал нима сабабдан юзага келганига ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 19 декабрь куни соат 15:00 ларда Денов тумани «Ушор» маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Н. қўшниси О.А. билан ўзаро тортишиб қолиб, бир-бирларини ҳақоратлаган ва тан жароҳати етказган. Жанжал қариндош бўлган фуқаролар ўртасида олдиндан давом этиб келаётган ер масаласидаги келишмовчилик сабаб юзага келган ва унга Т.Х., Н.А., Р.А. ҳамда О.Л. исмли шахслар аралашган.

Ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, 2022 йил 11 январь куни ҳуқуқбузарларга тегишли чора кўриш учун маъмурий тартибда Денов туман судига юборилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият