19:50 / 28.01.2022
1 782

Тошкент ҳайвонот боғида аёл ёш қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди

Тошкент ҳайвонот боғида аёл ёш қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди
Фото: Тошкент ҳайвонот боғи / Александр Жудро
Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборди. Боғ матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, 28 январь куни соат, тахминан, 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра халойиқнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборган.

«Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқ устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатди. Меҳмонларимиз ва ходимларимизнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. У болани йиртқичнинг қафасига отиб юборишга эришди. Зузу айиғимиз секингина зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўрди ва ундан узоқлашди», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Шунингдек, «Йиртқичлар» бўлими ходимлари тез ҳаракат қилишган ва айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.

Бола волердан олиб чиқилган ҳамда ҳайвонот боғининг ҳамшираси томонидан кўрикдан ўтказилган. Қизалоқ йиртқич тишлари ва панжаларидан эмас, фақат қарийб 5 метр баландликдан йиқилиш туфайли жароҳат олган. Дастлабки кўрикда урилишлардан ташқари кўзга кўринарли жиддий шикастлар аниқланмади.

Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Бола шифокорлар назорати остида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳайвонот боғида аёл ёш қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди