Видеодан кадр
«Миллий» телеканалининг «Миллар» дастури ходимлари номаълум шахслар томонидан калтакланди. Бу ҳақда телеканал эфирида маълум қилинди.
Қайд этилишича, дастур жамоаси 24 январь куни Чилонзор тумани Бунёд кўчасида жойлашган омборхонада юз берган ёнғин тафсилотиларини суратга олиш учун боришган.
Тошкент шаҳар ФВВ ахборот хизмати раҳбари ўша ерда фаолият олиб бораётган гуруҳ раҳбаридан рухсат олиб, суратга олишингиз мумкин, дея жавоб берган. Гуруҳ раҳбари журналистларга ФВВ ходимлари қандай фаолият олиб бораётганликларини «айнан ичкарига кириб» суратга олишга рухсат берган.
Журналистлар ФВВ, ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари назорати остида суратга олишга киришган.
«Бирданига номаълум шахслар тасвирчига ташланиб, уриб кетишди. 5-6 киши эди. Тасвирчининг ҳамма жойи қон бўлиб кетганди. Лаби йиртилган эди. Ўзим кўриб «шок»ка тушиб қолдим. Микрофонимни олиб, зўрға ташқарига чиқишга улгурдим», — дейди дастур мухбири Олимжон Ҳасанбоев.
Маълум қилинишича, калтакланган тасвирчининг «ёрдам беринг, ўзим бу ердан кетолмайман», деган чақирувидан кейин миллий гвардия ходимлари тасвирчини ташқарига олиб чиқишган. Бироқ безорилар қўлидан телеканал камераси ва микрафонини олишнинг имкони бўлмаган.
Калтакланган ходимлар дарҳол 16-сонли шифохонага етказилган. Уларнинг калтакланганликлари ҳақида шифокорларнинг тиббий хулосаси мавжуд. Бироқ ҳанузгача телеканал камераси қайтарилмагани ва безориларга чора кўрилмагани айтилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи