Фото: ЎзА
Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармалари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фавқулодда вазиятлар бошқармаси туман бўлимларининг бирида бўлинма бошлиғи лавозимида ишловчи катта лейтенант К.Н.нинг жиноий фаолиятига чек қўйилган.
Қайд этилишича, республикамизда юзага келган электр энергияси ва ёнилғи танқислиги олдини олиш учун ишчи гуруҳ тузилиб, нарх-наво назоратга олинган. ФВБ ходими фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги юзасидан ўтказилаётган текширувларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига маҳаллий тадбиркордан доимий равишда шахсий автомобилига ёқилғи қуйдириб, пул маблағларини пора тариқасида олиб келган.
Жорий йилнинг 28 январь куни К.Н. тадбиркордан 1 миллион сўм миқдоридаги пул маблағини пора сифатида олаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда