Фото: ИИВ ахборот хизмати
ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 20 январь куни Тожикистон ИИВдан афғонистонлик фуқаро 60 кг опий гиёҳванд моддасини 360 минг АҚШ долларига баҳолаб, сотиш мақсадида Бухоро вилоятида харидор излаётгани ҳақида маълумот олинган. Мазкур маълумотни текшириш мақсадида зудлик билан ИИВ ЖҚББ ходимларидан иборат тезкор гуруҳ Бухоро вилоятига етиб борган.
Тезкор гуруҳ томонидан олиб борилган ишлар натижасида Абу исмли шахс гиёҳванд модда намунасини Бухоро шаҳри Алпомиш кўчасидаги меҳмонхона олдида турган тандирга жойлаштирганини маълум қилган. 21 январь куни тезкор гуруҳ томонидан келишилган жойдан 39 грамм опий гиёҳванд моддаси ҳужжатлаштириб олинган. Кузатув жойида ўзини шубҳали тутган шахс ушланган. Фуқаро гиёҳванд модда намунасини у жойлаштирганлигини, қолган қисмини яшаш уйида кўмиб қўйганлигини маълум қилган. Шундан сўнг унинг яшаш уйи дарвозахонасига кўмиб қўйилган 54 кг миқдордаги опий гиёҳванд моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Дастлабки тезкор суриштирув ишлари жараёнида гиёҳванд моддани гумонланувчига олдиндан таниш бўлган Афғонистон фуқароси 2022 йилнинг 14 январь куни сотиш учун юк машинасида, 13 тонна картошка орасига жойлаштириб юборганлиги аниқланган. У ушбу моддаларни сақлаб туриш эвазига бухоролик танишига ҳар бир килограмм учун 500 АҚШ доллари беришини ҳамда маҳсулотни олиб кетиш учун харидор юборишини билдирган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда