19:05 / 30.01.2022
1 075

Москвада Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди

Москвада Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди
Фото: «Дунё» агентлиги
30 январь куни Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан унинг Россия пойтахтидаги ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди, деб хабар бермоқда «Дунё» агентлиги.

Маросимда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов, дипломатик миссия ходимлари ҳамда «Азия-инвест банк» вакиллари иштирок этган.

Маълумот учун, Москвада Ислом Каримов ҳотирасига аталган ҳайкал 2018 йил, 18 октябрь куни очилган. Ёдгорлик Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасидан унча узоқ бўлмаган Ислом Каримов номидаги майдонга ўрнатилган.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйгани, Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги вилоят фаоллари Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасида йиғилиб, унинг қабрини зиёрат қилгани, Қашқадарёда ҳам вилоят ҳокими бошчилигидаги масъуллар Ислом Каримов хотирасини ёд этгани ҳақида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Москвада Ислом Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди