1 998
«У билан бирга юриб етолмасдик, жисмонан жуда бақувват инсон эди» — Собиқ ҳоким Ислом Каримов ҳақида
Қашқадарё вилоятида фаолият юритган собиқ ҳокимлардан бири 75 ёшли Яздурди Сафаров «Дарё» мухбири билан суҳбатда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳақида гапириб берди.
Қашқадарёнинг собиқ Баҳористон (айни кундаги Миришкор) туманида 1991—1995 йилларда раҳбарлик қилган Яздурди Сафаров, марҳум президент Ислом Каримов Ўзбекистон президенти сифатида иш бошлаганидан аввал ҳам у билан бирга фаолият юритганини, Ислом Каримов қаттиққўл раҳбар бўлиш билан бирга, қўл остидагиларни ҳимоя қилишга одатланганини ҳам айтиб ўтди.
«Ислом ака Ўзбекистон президенти сифатида иш бошлаган пайтлар, адашмасам 1992—1993 йиллар эди. Қашқадарёда Темир Хидиров раҳбарлик қиларди. Ўша пайтда ёзув-чизув бўлгани сабаб Ислом ака вилоятга келди. Ҳамма раҳбарлар билан учрашув ўтказаётганди. Биз ёзув-чизув сабаб вилоят раҳбари ишдан олинса керак деб тургандик. Шунда Ислом ака ‘мен аслида вилоят ҳокимини ишдан олиш учун келмадим. Қашқадарёда бироз ярим ифлослар бор эди, кўпайибсизлар’, — деди. Шунда Сойиб Хўжаев деган оқсоқолимиз ўрнидан туриб, ‘Ислом ака, Қашқадарёда бундай ифлос кимсалар йўқ’, деди.
Ўша пайтдаги Китоб районининг ҳокими Озод Фармонов қўл кўтариб сўз сўради. Ислом ака унга ўтир, гапирмайсан деди. Шунда Озод Фармонов минбарга чиқиб, фикр билдириш нияти борлигини айтди. Ислом ака, рухсат бергач, Озод ака сўзга чиқди. Биз шунда Озод акага қойил қолганмиз. Биз оёқ-қўлимиз қалтираб, сўз бермасин деб турсак, Озод аканинг ўзи сўз сўраб, минбарга чиқди.
Озод Фармонов минбарда Ислом акага юзланиб, ‘Ислом ака, Қашқадарёда бирор бир гап бўлса, ярим соатдан сўнг республикада муҳокама бўлади, сиз атрофингиздагиларни тартибга чақиринг’, деди. Шунда мен оббо Озод ака бу гапларни Ислом акага қандай айтяпти экан, деб қойил қолгандим. Шундан сўнг Ислом Каримов Қашқадарёнинг ўша пайтдаги раҳбари Темир Хидировни ишдан олмай, марказга қайтганди», — деди Яздурди бобо Сафаров Ислом Каримов билан боғлиқ хотираларни ёдга олар экан.
Собиқ ҳоким биринчи президентнинг жисмонан бақувват бўлганини айтиб ўтди.
«Ислом ака билан бирга юриб, етолмасдик. Жисмонан жуда бақувват инсон эди. Оддий мисол. Ўша пайтда далаларда юзлик лоток бўларди. Ислом ака ўша лотокка бир қўлини қўйиб, сакраб ўтарди. Биз эса аввал лотокка чиқардик, сўнгра лоток ичига кириб, кейин ошиб ўтардик. У киши эса ортига ҳам қарамай, мийиғида кулиб қўярди. Тупроқ, лой кечиб ишини давом эттириб кетарди. Тошкентдан келган меҳмонлар ҳам у кишининг ортидан юришга қийналарди. Шунда Ислом ака, Тошкентдан келган меҳмонлар Қашқадарёда яшаш, ишлаш қандай қийинлигини билсин, кўрсин дерди», — дейди собиқ Баҳористон туманининг собиқ ҳокими Яздурди Сафаров.
Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги вилоят фаоллари Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасида йиғилиб, унинг қабрини зиёрат қилди, Қашқадарёда вилоят ҳокими бошчилигидаги масъуллар Ислом Каримов хотирасини ёд этди. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов, дипломатик миссия ходимлари Москвада Ислом Каримов ҳотирасига аталган ҳайкалга гулчамбар қўйди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда