Монополияга қарши кураш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 2021 йилда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар якунлари бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, ўтган йили агентлик ходимлари томонидан 262 минг 49 нафар фуқарога (2020 йилда — 21 минг мурожаат) истеъмолчилар билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатилиб, 84 фоиз ҳолатда ижобий натижага эришилган. Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасида 6 миллион 800 минг нафардан ортиқ (2020 йилда — 4 миллион истеъмолчи) фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилгани аниқланган ва истеъмолчилик манфаатлари тикланган.
Истеъмолчи муаммоларининг ярмидан кўпи, яъни мурожаатларнинг 51,5 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматларини ташкил этган. 23,4 фоизи савдо, 14,8 фоизи мобил алоқа ва инетернет, банк иши, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 10,2 фоизи реклама ҳамда бошқа масалалар ҳиссасига тўғри келади.
Фуқароларга етказилган зарар миқдори 150 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этган (2020 йилда — 54,7 миллиард сўм). Мурожаатларни ҳал этиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 106,9 миллиард сўм (71 фоизи) миқдорида қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилган. Фуқароларнинг ҳуқуқларини бузган шахслар томонидан 13,7 миллион сўм жарима тўланган.
Истеъмолчиларга савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 2,7 миллиард сўм миқдорида маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган. 384 нафар истеъмолчи томонидан жами 2,8 миллиард сўмлик турли хил товарлар (автомобиль, мототранспорт, маиший техника, қурилиш материаллари, кийим-пойабзал ва бошқа истеъмол товарлари) қайтарилган ёки алмаштириб берилган.
2021 йил август ойидан бошлаб жойлардаги газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти ва маиший чиқинди ташиш корхоналарида фуқаролар қабулини ўтказиш йўлга қўйилган. Хусусан, 16 август—28 декабрь оралиғида ҳудудлардаги коммунал ташкилотларга келган 3 минг 960 нафар истеъмолчининг мурожаати жойида кўриб чиқилган. 59,7 фоизи жойида ҳал қилинган, қолганларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, атрофлича ўрганиш учун қабул қилинган.
Ижара, лизинг, ипотека, истеъмол кредити ва суғурта муносабатларида истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкамлаш мақсадида 5 та қонунга қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича 14 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда