Бухоро вилоятида келишмовчиликлар сабаб 21 ёшли йигитни уриб ўлдирган эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти маълум қилди.
28 январь куни 31 ёшли Ж.Ж., Когон туман Жомард қишлоғи 71-уй олдидан ўтган ички йўлда 21 ёшли И.А. билан учрашиб, ўзаро бўлган келишмовчиликлар оқибатида жанжаллашиб қолиб, натижада Ж.Ж. фуқаро И.А.,ни бош ва юз соҳаларига қўли билан уриб, И.А.,га оғир тан жароҳати етказиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.
Натижада И.А. олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Бухоро филиали жонлантириш бўлимига ётқизилиб ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ж.Ж.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «г» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов жараёнида аниқланишича, Ж.Ж. бир кун олдин маст ҳолда бўла туриб, жабрланувчи билан телефон орқали жанжаллашган, сўнгра юқорида кўрсатилган манзилда учрашган ва унга оғир тан жароҳати етказган.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда