17:15 / 01.02.2022
994

Ўзбекистонга АҚШ расмий доираларининг ташрифлари ташкил қилинади

Ўзбекистонга АҚШ расмий доираларининг ташрифлари ташкил қилинади
Фото: uz.usembassy.gov
2022 йилда Ўзбекистон АҚШ билан «Стратегик ҳамкорлик мулоқоти»ни изчил давом эттириш ҳамда АҚШ Президенти маъмурияти, Давлат департаменти ва Конгресс Палаталари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этишни режа қилмоқда. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида сўз боради.

Стратегиянинг жорий йилда амалга ошириладиган бандларига доир фармонда Ўзбекистоннинг Швецияда элчихонасини очиш жараёнини тезлаштириш, Ўзбекистоннинг Чехияда дипломатик ваколатхонасини очиш масаласини ишлаб чиқиш, Европа мамлакатларидаги бир қатор дипломатик ваколатхоналарининг моддий-техник базасини, шунингдек, ходимлар салоҳиятини қўшимча штат бирликларини ажратиш ҳисобидан мустаҳкамлаш назарда тутилган.

Шунингдек, ҳужжатда:
  • МДҲ давлатлари билан, Афғонистон билан кўп қиррали муносабатларини ривожлантириш;
  • Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш;
  • АҚШ билан «Стратегик ҳамкорлик мулоқоти» ва «С5+1» форматлари доирасида музокараларни изчил давом эттириш;
  • АҚШ Президенти маъмурияти, Давлат департаменти ва Конгресс Палаталари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш;
  • АҚШ Президенти маъмурияти, Давлат департаменти ва Конгресс Палаталари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш; Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (GCC) котибияти ўртасидаги ўзаро маслаҳатлашувлар бўйича англашув меморандумини имзолаш;
  • Ўзбекистон номзодини БМТнинг нуфузли тузилмалари аъзолигига илгари суриш, ўзбекистонлик таниқли сиёсий, иқтисодий ва академик доира вакиллари номзодини БМТнинг нуфузли тузилмалари аъзолигига тавсия қилиш;
  • БМТ тузилмалари доирасида интервьюлар ташкил қилиш, Ўзбекистон ҳақидаги тегишли мақолаларни тайёрлаб хорижий оммавий ахборот воситаларида чоп эттириш ва бошқа кўплаб чора-тадбирлар назарда тутилган.

Миллий манфаатларни илгари суриш ва ҳимоя қилишда иқтисодий дипломатия самарадорлигини ошириш ва уни фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий дипломатияси Концепцияси кўриб чиқилади. Маълум қилинишича, норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклида тақдим қилиниши назарда тутилган Иқтисодий дипломатия Концепцияси лойиҳаси жорий йилнинг июнь ойида эълон қилиниши керак. Лойиҳага масъул сифатида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги белгиланган.

Бундан ташқари, хориждаги дипломатик ваколатхоналарнинг рақамли инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда Иқтисодий дипломатия соҳасида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимларини такомиллаштириш режа қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга АҚШ расмий доираларининг ташрифлари ташкил қилинади