18:34 / 01.02.2022
908

Тошкентда ички ишлар ходимлари электрошокерлар билан қуролланди

Тошкентда ички ишлар ходимлари электрошокерлар билан қуролланди
Жорий йилдан бошлаб Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ходимлари зарурат туғилганда ўқотар табел қуролига муқобил тарзда электрошок қурилмаларидан фойдаланишлари мумкин. Меъёрий ҳужжатларга мувофиқ Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари жамоат тартибини сақлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мақсадида ушбу ускуналар билан таъминландилар, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Электрошок қурилмалар ҳуқуқ-тартибот ҳимоячиларининг фаол ҳимоя воситаси бўлиб, турли ҳуқуқбузарликлар содир этган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаган ёки унга фаол қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари «Қурол тўғрисида»ги ва «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунларига мувофиқ махсус воситалар, шу жумладан электрошок қурилмаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Вазирлар Маҳкамасининг «Электрошок қурилмалар, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг чиқиш параметрлари мувофиқлиги лозим бўлган нормаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ва ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида аксарият ходимлар билан ўқув машғулотлари ўтказилди ва синов имтиҳонларини муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар топширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ички ишлар ходимлари электрошокерлар билан қуролланди