Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги “гашиш” моддаси мусодара қилинди.
Хусусан, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Мастчоҳ туманида яшовчи, 1976 й.т. фуқаро 10 кг 701 гр. “гашиш” гиёҳванд моддасини контрабанда йўли билан Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудига олиб ўтиб, хуфиёна жойга яширган вақтида қўлга олинди.
Аниқланишича, тожикистонлик наркосавдогарлар унинг куръерлик хизматига 1200 АҚШ доллари беришлари керак бўлган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Бошқармаси ходимларининг Чегара қўшинлари ва Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида “Бухоро-Амударё” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” русумли автомашина Тўрткўл туманидаги “Мискин” ЙПХ масканида тўхтатилди.
Автомашина кўздан кечирилганда унда йўловчи сифатида кетаётган, Амударё туманида яшовчи, 1968 й.т., муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаро ёнида 2 кг 39 гр. “опий” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, ушбу ажал оғуси Тожикистон Республикасидан Бухоро вилояти ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Андижон вилоятининг Қорасув шаҳрида яшовчи, 1979 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина пойтахт ҳудудига кирган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада унинг салон қисмида Қирғизистон Республикасидан ноқонуний олиб ўтилган 11.228 дона “Регапен” ва 595 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг 1988 ва 1991 йилларда туғилган 2 нафар жиноий шериклари ҳам ушланди.
Бундан ташқари, пойтахт ҳудудида кузатилган яна бир шунга ўхшаш ҳолатда Андижон шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. фуқаро Чилонзор туманида истиқомат қилувчи, 1987 й.т. фуқарога 5488 дона “Регапен” ва 1188 дона “Тропикамид” дори воситаларини берган вақтида уларнинг ҳар иккиси ҳам қўлга олинди. Шунингдек, дориларни қабул қилиб олган шахснинг яшаш хонадонида 224 дона “Регапен” дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Қирғизистон Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказиб, Тошкент шаҳрига юборган, Андижон шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. шахс ҳам ушланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 10 кг 701 гр. “гашиш”, 2 кг 39 гр. “опий” гиёҳванд моддалари ҳамда 16.940 дона “Регапен” ва 1.783 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...