10:19 / 03.02.2022
906

Финляндия «Ўзгидромет» фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 2 млн евро грант ажратди

Финляндия «Ўзгидромет» фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 2 млн евро грант ажратди
Финляндия «Ўзбекистоннинг метеорология соҳасидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун мамлакатга грант ажратилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонаси маълумотига кўра, грантнинг умумий миқдори 2 миллион еврони ташкил этади. Грант лойиҳасини 2022—2025 йилларда амалга ошириш белгиланган.

Лойиҳа Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази («Ўзгидромет»)нинг салоҳиятини модернизация қилиш, ходимларни илғор кўникмаларга ўргатиш, шу жумладан, табиий офатларни прогноз қилиш, соҳада ахборот хизматлари салмоғини ошириш, иқлим ўзгаришига мослашишни рағбатлантиришни назарда тутади.

Финляндия томонидан ушбу мамлакат метеорология институти, Ўзбекистон томонидан эса «Ўзгидромет» лойиҳа ижрочилари этиб белгиланган.

Грант Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Финляндия Ўзбекистонни 2024 йилгача мўлжалланган Марказий Осиё учун янги стратегияси доирасидаги минтақа мамлакатлари тараққиётини қўллаб-қувватлаш сиёсати соҳасидаги устувор шериклар рўйхатига киритган. Финляндия учта асосий йўналиш — қонун устуворлиги, барқарор иқтисодий ривожланиш ва табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ниятида экани таъкидланган.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга режалаштирилган умумий кўмак миқдори қарийб 28 миллион долларга тенг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Финляндия «Ўзгидромет» фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 2 млн евро грант ажратди