
Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, 15 февралдан бошлаб блогерлар, журналистлар, жамоатчилик — ким «негативка» олиб келса, мукофотланади. Турдимов уларга алоҳида пул топиб беришни ваъда қилган. Бунда салбий камчиликларни ким олиб келишининг фарқи йўқлиги, расмга туширилиб, тасдиқланиши ва текширилишини қайд этган.
«Каттароқ материал бўлса — кўпроқ, кичикроқ материал бўлса — камроқ пул берамиз. Чунки халқнинг саломатлиги бу. Журналистлар камчиликлар ҳақида яхши кўрсатув қилиб келса, масалан, тиббий кўрикдан ўтмаган одам гўшт сотаётган бўлса, СЕСнинг ўша вакили ишдан кетади. Жавобгарликка торттираман, ҳеч балони қўймайман. Қассобнинг ўзини шармандасини чиқараман. Судга бериб, бир йилга қассобчилик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қиламан. Қани биттаси ўша жойга штампни урсин (рухсат берсин — таҳр.) бутун дунёга шарманда қилдираман», — дейди у.
Эркинжон Турдимовнинг қайд этишича, шу каби жамоат ишларида фаол иштирок этганлар бюджетдан рағбатлантирилади. «Буни қандай қиламиз? Масалан, маҳалла раиси, ‘участковой’ бюджетдан ойлик олади, тўғрими? Ҳоким ёрдамчиси, ветеринарй, вет-лаборатория ҳам бюджетдан ойлик оладими? Жарима! Ойлигидан 30-40 фоиз жарима қилиш мумкинми? Ҳаммасининг жаримаси бюджетга тушади ва ‘эконом’ бўлиб қолади. Ўша суммадан уларга мукофот пули ёзиб берамиз», — дея таъкидлаган вилоят ҳокими.
Эркинжон ТурдимовНегатив МатериалЖамоатчилик ИшлариБлогерлар ЖурналистларМукофотланадиТиббий Кўрик Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар