17:00 / 03.02.2022
1 043

Тошкентга Хитойдан 20 та электробус олиб келинди

Тошкентга Хитойдан 20 та электробус олиб келинди
Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»
1 февраль куни Тошкентга Хитойнинг Yutong Bus Co. Ltd компаниясида ишлаб чиқарилган экологик тоза, ҳар томонлама қулай ва замонавий бўлган ZK6126BЕVG русумли 20 та электробус келтирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, электробусларни қувватлантирувчи 10 та ускуна ҳам харид қилинган. Бугунги кунгача пойтахтга 6 та электробус кириб келган бўлиб, жамият таркибидан йўналишларни тақсимловчи, электробусларнинг техник ҳолатини ўрганиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган ва унга умумий ҳисобда 56 нафар ходим жалб этилган.

Таъкидланишича, ушбу янги, замонавий ва қулай электробуслар тез кунларда йўналишларга чиқарилади.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва «Белькоммунмаш» раҳбари Владимир Корол ўртасида 2018 йил сентябрда бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра, Беларусь электробусларидан бирини Тошкентда синаб кўриш бўйича келишувга эришилган эди. 450 минг долларга харид қилинган биринчи электробус Тошкентда 2019 йилнинг 13 сентябридан ҳаракатланишни бошлаганди.

2020 йилнинг март ойидан бошлаб эса Тошкентнинг 52-автобус йўналиши (Бешёғоч—Юнусобод) бўйлаб Хитойнинг Yutong электробуси синов тариқасида қатнай бошлаганди.

2020 йилнинг 1 декабрь кунидан бошлаб эса 51-йўналишда (Юнусобод 6-мавзе—Бешёғоч майдони) 12 метрлик Zhongtong электр автобуси синов тариқасида ҳаракатлана бошлади. Бундан ташқари, Тошкентга уч йил ичида 300 та янги электробус олиб келиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентга Хитойдан 20 та электробус олиб келинди