Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республика махсус комиссиясининг 7 февралдан анъанавий таълим шаклига ўтилишига оид қарорига изоҳ берди.
“Талабаларга қулайлик яратиш, доимий турар жойларидан таълим муассасаларига хавфсиз, тирбандликларсиз етиб келишлари, жойларда авиа ва темир йўл чипталарини алмаштириш, талабалар-турар жойлари, ижара асосида яшайдиган талабаларнинг ортиқча қийинчиликларсиз жойлашишларини таъминлаш мақсадида ОТМларда ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Шу даврда дарс машғулотлари бир вақтнинг ўзида ҳам масофавий, ҳам анъанавий шаклда олиб борилади.
Бу жараён ҳар бир олий таълим муассасасининг ички имкониятлари, ўқув жараёнининг ҳозирги ҳолати, мавжуд шарт-шароитларини инобатга олган ҳолда алоҳида режа-график асосида амалга оширилади.
Бу ҳақдаги маълумотлар ҳар бир таълим масканининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали бериб борилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 24 февралдан бошлаб ўқув юртларида таълим жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклда олиб борилишини маълум қилади”, – дейилади расмий эълонда.
Таъкидлаш керак, бундан бирозгина олдин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов бундан бошқачароқ маълумот берган эди. У нечанчи курсда ўқиётганидан қатъи назар, барча талабалар 7 февралдан ОТМларда бошланадиган анъанавий дарсларга келиши кераклиги, фақатгина 2-семестрни 14 ё 21 февралдан бошлаши аввалдан белгилаб қўйилган талабалар бундан мустасно эканини айтганди.
Вазирлик ахборот хизмати эълон қилган юқоридаги баёнот бундан фарқ қилиши қарорлар жуда қисқа вақт ичида ўзгаргани ёки қарор қабул қилувчи ва ижро этувчилар ўртасида мувофиқлик йўқлигини кўрсатади.
Якуний қарор шу бўлдики, ОТМларда дарслар 7 февралдан 24 февралгача ҳам онлайн, ҳам офлайн шаклда давом этадиган бўлди. Қай бирини танлаш талабаларнинг ихтиёри, бироқ улар 24 февралдан анъанавий дарсларга қайтишлари шарт. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...