922
Facebook ўзбек тилини биладиган ва маркетинг соҳасида тажрибага эга мутахассисни қидирмоқда
Фото: Sky News
Меtа компанияси (Facebook эгаси) ўзбек тилини биладиган мутахассислар учун вакансия очди. Номзод маркетинг соҳасида етарли тажрибага эга бўлиши, фойдаланувчи муаммоларини ҳал қилиши, тематик глобал муаммолар устида Ўзбекистон жамоаси билан ишлаши керак.
Мутахассис маълумотларга асосланган жамоанинг бир қисми бўлади. Номзод муаммоларни ҳал қилиш ва энг муҳими уларнинг олдини олиш орқали компания операцияларини кенгайтиришга ёрдам бериши керак.
Бу лавозим тўлиқ ставкали бўлиб, янги ишчи Меtа’нинг Ирландия пойтахти Дублиндаги офисида ишлайди.
Қидирилаётган номзод маркетинг бўйича мутахассис бўлиши, асосий кўрсаткичларни таҳлил қила олиши, катта ва мураккаб бизнес муаммоларини ҳал қила олиши керак. Бундан ташқари, номзоддан операцион муҳитда икки йиллик профессионал тажриба ва бакалавр/магистр даражаси талаб этилади.
Ижтимоий тармоқларда турли аудитория билан ишлай олиш кўникмаси, ўзбек тилида кучли ёзма ва оғзаки мулоқот қобилияти, минтақа маданиятини яхши тушуниш асосий талаблардан бири.
Техник жиҳатдан номзод Excel ва SQL, самарали таҳлил ва ҳисоботларни бошқариш учун Tableau каби визуализация воситалари билан ишлай олиши керак.
Facebook ва Ўзбекистон
Олдинги йилларда Facebook Ўзбекистонда кўп маротаба чекловларга учраган эди. Сўнгги бор бу воқеа 2021 йилнинг ноябрида содир бўлган эди — сабаб компания Ўзбекистонда ўз серверларини маҳаллийлаштирмаган (ушбу сабаб бўйича ҳалигача TikTok, Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқларнинг иш фаолияти чекланган).
Аммо эртасигаёқ Facebook’га бўлган чекловлар олиб ташланди. Бу воқеаларнинг ортидан «Ўзкомназорат» бошлиғи Ғолибшер Зияев лавозимидан озод этилди.
2020 йилда Facebook Ўзбекистонда солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган. 2021 йилнинг дастлабки 9 ойида компания 7,6 млрд сўм солиқ тўлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди