«Адолат» партияси TikTok ижтимоий тармоғини, унга VPN орқали кириш имконияти билан бирга блоклашни таклиф қилди. Аввалроқ «Миллий тикланиш» партияси ҳам бундай ташаббус билан чиққан эди.
Депутатлар нима дейишяпти?
«Адолат» партияси илова «ёшлар онгини захарлаяпти» деб ҳисоблайди. Бунга Самарқандда ўспирин йигитнинг ёши катта одамни сабабсиз тепиб, унга жароҳат етказгани мисол сифатида келтирилди.
- Жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш, TikTok каби интернетдаги фойдадан кўра, копроқ зарар келтираётган мобил иловаларни бутунлай блоклаш керак, — деб ҳисоблайди партия вакиллари.
«Миллий тикланиш» партияси TikTok’ни болалар учун хавфли деб ҳисоблайди ва ушбу тармоқ фаолиятини тўлалигича блоклашни таклиф қилади.
- Биз TikTok каби ахборот манбаларида юзага келадиган инфоэпидемиянинг олдини олиш учун қонуний чораларни кучайтиришимиз керак, — деб ҳисоблайди партия вакиллари.
TikTok Ўзбекистонда қанчалик оммалашган?
TikTok мамлакатлар бўйича аниқ рақамлар билан бўлишмайди, аммо бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам энг кўп юкланган иловалар қаторига киради. Масалан, 2020 йилда у Ўзбекистонда бир неча ой кетма-кет энг кўп юкланган илова сифатида биринчи ўринни эгаллаган.
2022 йил бошида TikTok тармоғи мамлакатнинг энг кўп фойдаланиладиган иловалар Топ-10 лигига кирмоқда.
VPN ва TikTok ўзаро қандай боғланган?
Ўзбекистонда – тоғридан тўғри. Илова эгаси ByteDance компанияси серверлар локализацияси ҳақидаги Ўзбекистон ҳукумати талабларини бажармади. Илова 2021 йилнинг ёзидан мамлакат ҳудудида чекланган маҳсулотлар рўйхатида.
Чеклов блокланганликни англатмайди. TikTok тармоғи ишлайди, аммо саҳифалар, расмлар ва видеолар узоқ (10-15 сониядан кўпроқ) юкланади.
Техник томондан бунинг қандай амалга оширилиши ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас. Бироқ хориж тажрибасига мурожаат қиладиган бўлсак, TikTok Ўзбекистонда «шейпинг» қилинади.
Ўзбекистонликлар TikTok’нинг барча имкониятларидан фойдаланиш учун VPN-иловаларини юклаб олишга мажбур. Ижтимоий тармоқлар фаолияти «Ўзкомназорат» томонидан чекланиши билан, VPN-иловалар юкланиши кескин ортди.
TikTok’ни блоклашган бўлса, VPN’ни ҳам блоклашлари мумкинми?
TikTok ва VPN – мутлақо турли иловалар. HideMy.name раҳбари Маркус Саарнинг таъкидлашича, VPN’ни блоклаш катта муаммо.
- Сайтдан фарқли ўлароқ, VPN’нинг ўзини блоклашнинг деярли иложи йўқ, бундан ташқари, бунинг учун ҳар битта алоҳида сервис, тармоқ тузилмаси ва ҳ.к.ларнинг ишлаш принципларини чуқур ўрганиш талаб этилади, — дейди Саар.
Унинг таъкидлашича, дунёда бир неча юзлаб VPN сервислар мавжуд. Ҳатто уларнинг барчаси блокланган тақдирда ҳам, янгилари пайдо бўлаверади.
- Шундай бўлса-да, тармоқ VPN-сервис томонидан оператив тарзда қайта тузилиши мумкин бўлиб, ҳаммаси бошидан амалга оширилиши талаб этилади (шу билан бирга, жараён тўлиқ автоматлаштирилиши ҳам мумкин). Амалда эса ҳеч ким бундай ишлар билан шуғулланмайди, ҳаттоки Хитойда ҳам, — деб якунлайди Саар.
«Дарё» муҳбири билан суҳбатлашган мутахассисларнинг тасдиқлашларича, Ўзбекистонда VPN’нинг маълум сервислари блокланса ҳам, технология кўплаб реализацияларга эга бўлганлиги сабабли унинг ўзини ҳеч қанақасига блоклаб бўлмайди. Масалан, шахсий VPN-сервисни ишга тушириш ёки VPN фаолиятини Тоr ёки I2P тармоқлари орқали созлаш мумкин.
Бироқ Ўзбекистонда VPN фаолиятини назарий жиҳатдан чеклашнинг иложи бор, деб таъкидлайди «Дарё» суҳбатдошлари. Ҳаммаси ҳукуматнинг бу ишни амалга ошириш учун қанча вақт ва маблағ сарфлашга тайёрлигига боғлиқ. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди