Самарқандда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида 1,2 килограмм гиёҳванд моддалар, 312 дона психотроп дори воситалари савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси маълум қилди.
Хусусан, Ургут туманида яшовчи С.З.нинг яшаш манзилини кўздан кечириш давомида 715 грамм опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Самарқанд—Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Spark автомобили ҳайдовчиси, Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи Х.Ў.нинг ёнида 2,83 грамм опий ва 0,08 грамм героин топилган.
Яна бир тадбирда К.С., М.И. ва Н.Б. исмли фуқаролар 0,5 килограмм марихуана гиёҳвандлик моддасини Ургут тумани «Сариқтепа» маҳалласи ҳудудида маҳаллий фуқарога 1700 долларга сотаётган вақтда қўлга олинган.
Бундан ташқари, Булунғур туманида яшовчи фуқаролар А.У. ва Т.Ж. Тошкент—Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Cobalt русумли автомашинада 200 дона «Зардекс» ва 112 дона «Регопен» психотроп дори воситалари борлигини аниқлаган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқбузарларнинг ҳаракати процессуал тартибда расмийлаштирилган. Барча ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди