Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида аёл норасмий эрини рашк қилиб пичоқлаб қўйди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 2 февраль куни соат 20:00 ларда Янгиҳаёт тумани «Файзли» МФЙда яшовчи 50 ёшли Н.В. ва унинг бирга яшовчи норасмий хотини 36 ёшли В.Й. маст ҳолатда бўла туриб, ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида В.Й. хонадонда бўлган ошхона пичоғи билан Н.В.нинг кўкрак қафасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда Н.В. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилиб, РШТЁИМ томонидан берилган бирламчи маълумотномага кўра, Н.В.да кўкрак қафасида кесиб санчилган жароҳати, мастлик ҳолати мавжудлиги ва ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт бўйича тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан В.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Тергов давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, шу куни гумонланувчининг уйига унинг қўшниси 42 ёшли С.О. меҳмонга келиб, биргалашиб спиртли ичимлик истеъмол қилган вақтида жабрланувчи қўшни аёлни қучоқлаганидан В.Й. рашки келиб, жанжаллашган. Оқибатда юқоридаги ҳолат вужудга келгани маълум бўлган.
Бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди