
Ҳайдовчилик гувоҳномалари беришга мўлжалланган янги Тошкент имтиҳон маркази ходимларига бир фуқаро тестдан ўтказиб қўйиш учун 400 доллар пора таклиф қилди. Яна бири эса 100 доллар. Айни пайтда пора таклиф қилганлар иши бўйича тегишли органлар шуғулланмоқда.
Тошкент имтиҳон марказида гувоҳнома олишга келган 60 кишидан 8 нафари назарий имтиҳондан ўта олган, қолгани топширолмаган. 8 кишидан фақат 3 киши амалий имтиҳондан ўтиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишган.
Айни пайтда фақатгина Тошкент имтиҳон маркази орқали гувоҳнома олиш мумкин. Бу хизмат ҳозирча фақат пойтахтда жорий қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар