Видеодан кадрлар
Жорий йилнинг 2 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу видеоселектордан олинган лавҳа айланиб юрибди. Унда «ЎзАвтойўл» раҳбари Абдураҳмон Абдувалиевдан президент Шавкат Мирзиёев жами йўлларнинг қанча қисмида тўрт, икки қаторлик дарахтлар экилган, дея сўради.
«Балансимда 42 853 км йўл бор. Ҳозирги кунда икки, тўрт қаторлик дарахт экилган 1 253 км йўл мавжуд»,— дея таъкидлади Абдувалиев.
Шундан сўнг Мирзиёев бу ҳисоб жами йўлларнинг неча фоизини ташкил қилади, деб сўраганида «ЎзАвтойўл» раҳбари 10 фоизни ташкил қилади дея жавоб беради. Президент ҳайратда қолди ва «Математикани қаерда ўқигансан?», дея сўради. Сўнг Раматовга юзланди, Раматов эса ўз навбатида «ЎзАвтойўл» раҳбари «қовуни»ни «ёпишга» киришди. Буталар билан ҳисоблаганда 10 фоизни ташкил қилади, деб жавоб берди у...
Президент иштирокида 2021 йил 12 май санасида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари шундай деган эди: Биз пахтада «приписка»ни йўқ қилдик, лекин саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилолмаяпмиз. Бу нима деган гап? Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишяптими? Прогнозни бажаролмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак?
Шунингдек президент мамлакатда содир бўлган чанг бўронидан сўнг ўтказган видеоселекторида шундай деган эди: вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари уч кун муддатда «Яшил макон» дастури бўйича ўзининг ҳудудида халққа мурожаат қилади, Президент ва Сенатга қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда ҳисобот беради. Шундай қилсак қўшиб ёзиш, рақамларни бўрттириб кўрсатиш ва пала-партиш қилинган ишлар ўз-ўзидан билиниб қолади.
Қўшиб ёзиш деган муаммо борлигини ҳамма билади, аслида бу яхши оқибатларга олиб келинмаслиги ҳам барчага аён, бироқ ишини вақтида бажара олмаган раҳбарлар мансабидан айрилиб қолмаслик учун қўшиб ёзишга киришади. Ачинарличи, бу ҳисоботлар неча қўлдан ўтса, шунча қўшилиш ҳолати кўп содир бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди