Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, «Сиз, қадрдон инимнинг ва рафиқангиз Эмине Хоним Олияларининг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим», — дейилади мактубда.
Давлат раҳбари Туркия президенти ва унинг рафиқаси қисқа фурсатда вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, тезда шифо топишига ишонч билдирган. Унга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ва янги зафарлар тилаган.
Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. У Киевга сафаридан сўнг омикронга чалинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди