19:30 / 07.02.2022
1 046

МИБ: қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 1 297 нафар фуқаролар ишга тикланиб, уларга 57,5 млрд сўмлик иш ҳақи ундириб берилди

МИБ: қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 1 297 нафар фуқаролар ишга тикланиб, уларга 57,5 млрд сўмлик иш ҳақи ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси томонидан бугун соат 12-00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг тадбири ташкил этилди.

Брифингда жамиятимиздаги эҳтиёжманд фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида хабардор қилинди.

Сўнгги йилларда, мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш, фуқаро-лар, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли чора - тадбирлар амалга оширилмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотлар аввало инсон манфаати учун қаратилган.

Айни пайтда ҳам фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, ижро самарадорлигини янада ошириш, фуқаролари-мизнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Бюро органлари томонидан ўтган йил давомида жами 23,8 трлн сўмлик ундирувлар амалга оширилди. Амалда ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,7 трлн сўм ёки 1,6 баробарга ўсди.

Ижро тизими самарадорлигини ошириш бўйича Республика ва ҳудудий кенгашлар ёрдамида:
- 16 минг 968 нафар эҳтиёжманд қарздор фуқароларнинг 9 минг 751 нафари иш билан таъминланди, шунингдек,
- 39 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилди,
- 366 та ҳолатда қарзларни тўлаш муддати узайтирилди,
- 6 та қарздор ташкилотни молиявий соғломлаштириш мақсадида уларга инвесторлар жалб қилинди.

Оиланинг жамиятдаги ўрни ва унинг муқаддаслиги масаласида олиб борилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 23 минг 300 дан ортиқ оилалар яраштирилди.

Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 1 297 нафар фуқаролар ишга тикланди ва уларга тўланмай қолган 57,5 млрд сўмлик иш ҳақи ундириб берилди.

Бюро органлари учун доимо эътиборда бўлиб келаётган - “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд бўлган фуқароларимизга 453 млрд сўм маблағлар ўтказиб берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 1 297 нафар фуқаролар ишга тикланиб, уларга 57,5 млрд сўмлик иш ҳақи ундириб берилди