
Судьялар олий кенгашининг 7 февраль кунги йиғилишида Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьясини жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимнома муҳокама қилинди. Бу ҳақда кенгаш ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, кенгаш якунида судья Т.О.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган.
«Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади хабарда.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, кенгашда масаласи кўрилган судя Юқори Чирчиқ туманлараро судида ишлаб келган.
Унинг қўшимча қилишича, мазкур судя ер билан боғлиқ низони ижобий ҳал қилиш эвазига жиноий шериги билан бирга 3 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар