Фото: ТАСС
Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги Россиянинг хориждаги савдо ваколатхоналарида «рақамли атташе» хизматини жорий этишни бошлади, деб ёзади РБК. Ушбу хизматнинг асосий вазифаси Россия АТ-маҳсулотларини чет элда тарғиб қилиш бўлади.
Бош вазир ўринбосари Дмитрий Чернишенконинг сўзларига кўра, 2022 йилда 16 та давлатда «рақамли атташе» ишлай бошлайди, 2024 йилда эса уларнинг географияси 28 та давлатга кенгаяди. Биринчилар қаторида Бразилия, Вьетнам, Германия, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Куба, Малайзия, БАА, Сингапур, Таиланд, Туркия, Жанубий Африка ва Жанубий Корея бор.
Рақамли ривожланиш вазирлиги «рақамли атташе» лавозимларига танлов эълон қилишни режалаштирмоқда. Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар қаторида мутахассис ёки магистр даражасидан паст бўлмаган олий маълумот ва қабул қилувчи давлат тилини билиш бор.
«Рақамли атташе» рус ва хорижий дастурий маҳсулотларни яхши билиши ҳамда маҳаллий ечимларнинг рақобатбардош афзалликларини тушуниши керак. Савдо соҳасидаги Россия ва халқаро қонунчиликни билиш муҳим», - деди Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари ўринбосари Максим Паршин.
Россияда «рақамли элчилар» ёки атташе институтини яратиш ғояси биринчи марта 2019 йилда айтилган. 2021 йил сентябр ойида бош вазир Михаил Мишустин ахборот технологияларини қўллаб-қувватлаш иккинчи пакетини тасдиқлади, унда бошқа нарсалар қатори «рақамли атташе» хизмати яратилиши ҳам эслатиб ўтилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди