Марказий банк www.bankxizmatlari.uz сайтини ишга туширди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур сайт молиявий хизматлар, масалан, кредитлар ва омонат пуллари бўйича хизмат кўрсатади. Бу ерда даромадли валюта курслари ҳақида билиб олиш, турли таклифларни таққослаш имконияти мавжуд.
Порталда индивидуал кредит ёки омонат танлаб олиш мумкин. Масалан, маълум сумма, муддат ва автомобиль ҳолатидан келиб чиққан ҳолда мос келган автокредит турини топиш мумкин.
Омонатларни нафақат миллий валютада, балки чет эл валютасида ҳам танлаб олиш мумкин. Уларни фоизлар, белгиланган муддат, шартлар бўйича саралаш мумкин.
Бундан ташқари, сайтда харитада банкноталар сурати туширилган маълумотлар ҳам мавжуд. Ҳозирда портал синов муддатида ишламоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди