Гиёҳвандлик аср вабоси! Дарҳақиқат бу иллатнинг қанчалик даҳшатли эканлиги унинг неча-неча оилаларнинг ёстиғини қуритганлиги, қанчадан қанча бегуноҳ гўдакларнинг ногирон бўлиб туғилиши ва уларнинг етим ўсишига сабабчи бўлаётганлиги бунга далолатдир.
Бироқ гиёҳвандлик таъсирига тушган инсон борки, ортга қайтишга йўл тополмай, жиноят кўчасига кириб қолиши ҳам афсуски ҳақиқатдан йироқ эмас.
2021 йил декабрь ойининг 20 кунида, жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди очиқ суд мажлисида судья З.Ибрагимовнинг раислигида судланувчи С.Н.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Судланувчи С.Н. Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари, Нурота тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Нурота туман бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган “қорадори-2021” тадбири давомида, 2021 йил 23 сентябрь куни соат 13:30ларда унинг Нурота тумани, “Ибн Сино” МФЙ, Ал-Фарғоний кўчаси, 12-уйдаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда унинг яшаш уйи ертўласи ичида келгусида қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадини кўзлаб сақлаб келган, бир дона оқ рангли полиэтелин қопга солинган, Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 24.09.2021 йилдаги 155-сонли кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган, умумий оғирлиги 97 (тўқсон етти) граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган.
Бундан ташқари, унинг яшаш уйи молхонаси ичидан ошхона елим идишига солинган ва молхона устунларига илиб қўйилган, Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 24.09.2021 йилдаги 156-сонли кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган, оғирлиги 93 (тўқсон уч) граммга тенг бўлган кўп миқдордаги марихуана гиёҳвандлик моддаси, шунингдек, унинг яшаш уйи молхонасида сув солишга мўлжалланган идиш ичида сақланган, Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 24.09.2021 йилдаги 157-сонли кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, 11 дона турли катталикдаги целофан пакетларга солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган, умумий оғирлиги 1730 (бир минг етти юз ўттиз) граммга тенг бўлган кўп миқдордаги марихуана гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги аниқланиб тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Бундан ташқари, Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари, Нурота тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ҳамда Нурота туман бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган “Қорадори-2021” тадбири давомида, 2021 йил 23 сентябрь куни соат 13:30 ларда С.Н нинг Нурота тумани, “Ибн Сино” МФЙ, Ал-Фарғоний кўчаси, 12-уйдаги яшаш хонадони кўздан кечирилганида, у яшаш уйи молхонаси ичида 35 кв/метр экин майдонини тайёрлаб, экин майдонига махсус ишлов бериб, ушбу экин майдонига Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 24.09.2021 йилдаги 158-сонли кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, бўйи 210 см.дан 260 см.гача бўлган, яшил рангли, дарахтсимон, нам ҳолдаги 5 (беш) туп каннабис ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб, етиштириб келгани аниқланган.
Суд иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга баҳо бериб, судланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Суд мажлисида иштирок этган судланувчи С.Н нинг турмуш ўртоғи қаттиқ тушкун кайфиятида кўзига ёш олиб суд залини тарк этди.
Энди у фарзандарини ёлғиз тарбиялашга мажбур. Чунга С.Н ни қилмишига яраша жазо кутмоқда.
Зафар Ибрагимов,
Жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди