08:58 / 09.02.2022
1 242

Расмий муносабат: Шуҳрат Абдураҳмонов устозларнинг ота-оналардан узр сўрагани ҳақида

Расмий муносабат: Шуҳрат Абдураҳмонов устозларнинг ота-оналардан узр сўрагани ҳақида
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасасида таълим сифати, ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги, ўқувчиларнинг ўзлаштириши қониқарсиз экани туфайли ота-оналар олдида тик туриб, узр сўрагани хабар қилинганди. Ҳолатга Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов муносабат билдирди.

Қайд этилишича, устозларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган даврда айрим раҳбарларнинг маънавиятсиз ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирган.

«Мен Андижон вилояти ҳокими сифатида мазкур ҳолатни ўз назоратимга олиб, менинг бошчилигимда алоҳида ишчи гуруҳ тузилди.
Айтиб ўтиш жоизки, ушбу хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминлайман.

Андижонда ҳеч бир устоз ва мураббийларимиз бундай ҳолатга тушишларига йўл қўймайман, зеро доимо устоз ва мураббийларимиз олдида таъзимдамиз
», — дейди Шуҳрат Абдураҳмонов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расмий муносабат: Шуҳрат Абдураҳмонов устозларнинг ота-оналардан узр сўрагани ҳақида