Фото: Kun.uz
Таълим инспекцияси таълим сифати учун педагогларни айблаш ёки беҳурмат қилишни қатъиян қоралаб баёнот берди. Инспекция Марҳамат туманидаги 72-ИДУМда ўқитувчилар ота-оналардан узр сўраттирилгани учун жавобгарлар жазоланишига умид билдирди. Маълум қилинишича, бу мактаб таълим сифати паст мактаблар қаторида турмайди.
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 72-ИДУМ таълим сифати энг паст мактаблар қаторида турмайди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ушбу мактабда рўй берган воқеага билдирган муносабатида маълум қилинди.
“Марҳамат туманидаги 9-мактаб (ҳозирги 72-ИДУМ) рейтингда республика бўйича 9622 та мактаб ўртасида 5144-ўринни, тумандаги 45 та мактаб ўртасида 23-ўринни эгаллаган. Яъни паст натижа қайд этмаган”, – дейилади инспекция муносабатида.
Назорат органи ушбу мактабда ўқитувчилар таълим сифати учун ота-оналардан узр сўраттирилгани воқеасини қоралади.
“Таълим инспекцияси таълим сифатида мавжуд муаммолар учун педагогларни айблаш ёки беҳурмат қилишни қатъиян қоралайди. Марҳамат туманидаги устозлар билан содир бўлган ҳолат эса, ваколатли органлар томонидан батафсил ўрганиб чиқилиб, айбдорларга қатъий чора кўриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз”, – таъкидланган баёнотда.
Қайд этилишича, 2021 йилда президент топшириғига асосан илк марта мактаблар рейтинги тузилганида, бундан асосий мақсад аввало ҳокимлар ҳамда уларнинг таълимга бўйича маслаҳатчилари фаолиятини баҳолаш бўлган.
“Ҳеч бир ҳуқуқий меъёрий ҳужжатда мактаблар рейтингида паст натижа кўрсатган мактаб педагогларига чора кўриш бўйича нормалар мавжуд эмас. Яъни ушбу мактабларни жазолаш эмас, балки таълим сифатини ошириш бўйича уларга ёрдам бериш мақсад қилинган”, дея қайд этмоқда назорат органи.
Таъкидланишича, мактаблар рейтинги жазолаш эмас, аксинча рағбатлантиришни кўзда тутади. Президент фармонига кўра:
- туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида (10 баравари) бир марталик рағбатлантирилади;
- халқ таълими бўлими мудирлари ва методистларига, умумтаълим муассасалари директорларига ҳамда туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчиларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади.
Рейтингдан мақсад – соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва мактабларда таълим сифатини кўтаришга қаратилган чоралар ишлаб чиқишдир. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди