09:17 / 10.02.2022
787

Тошкентда 6000 доллар эвазига фуқарони ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкентда 6000 доллар эвазига фуқарони ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди
Сергелида фуқарони университетга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.М. бошқа бир фуқаро Г.нинг ишончига кириб, унинг жиянини юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 6000 доллар эвазига фуқарони ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди