17:51 / 11.02.2022
1 048

«Машинани устига ҳайдаяпти...» — Президент ЙҲХ инспекторлари фаолиятига кўрсатилаётган қаршиликлар ҳақида

«Машинани устига ҳайдаяпти...» — Президент ЙҲХ инспекторлари фаолиятига кўрсатилаётган қаршиликлар ҳақида
Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари фаолиятига қаршилик кўрсатиш муаммосига алоҳида эътибор қаратди.

«Сўнгги пайтларда йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори фаолиятига қаршилик кўрсатиш масаласи... Мана кўп жойларда, интернетда ҳам чиқиб кетяпти, уряпти, сўкяпти, ҳақорат қиляпти. Қонун йўқ. У қандай, бечора инспектор нима қилиши керак?

Машинани устига ҳайдаяпти... Бунгаям мисоллар бўлган Ўзбекистон шароитида. Йўқ, бирорта одам, бирорта депутат менга «жаноб президент, буни ўзгартирайлик, бу адолатсизлик бўляпти», дегани йўқ.

Эркинликнинг ҳам меъёри бўлади. Эркинлик дегани қонунни ҳурмат қилиш дегани. Шунинг учун инспектор фаолиятига қаршилик кўрсатиш, уларни обрўсизлантириш ҳолатлари кўпаймоқда. Қонунларни кўриб чиқишда бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур
», — деган давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Машинани устига ҳайдаяпти...» — Президент ЙҲХ инспекторлари фаолиятига кўрсатилаётган қаршиликлар ҳақида