«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров Тошкентга трамвайларни қайтаришдан кўра арзонроққа тушадиган таклифни илгари сурди.
Унинг айтишича, автобусларга пул тўплаш режаси қўйилиши тартибсизликни бошланиш нуқтаси ҳисобланади.
«Автобусга қандай қилиб кунлик режа қўйиш мумкин? У йўловчи териб юриши эмас, белгиланган вақтда, белгиланган жойда бўлиши керак! Ҳатто йўловчиси бўлмаса ҳам! Автобус ҳаракати учун алоҳида, ажратиб қўйилган йўл бўлиши автобуснинг аниқ график асосида ҳаракатини таъминлайди (намунали ўрнак — Истанбул). Менимча бу трамвай учун қайта тизим яратишдан арзонроққа тушади», деб ёзади у.
Эслатиб ўтамиз, 10 февралда Самарқандга ташрифи чоғида президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга трамвайни қайтариш ҳақида гапирган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди